Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўтган йилда Ўзбекистондан 6.1 минг киши доимий яшаш учун Россияга кўчиб ўтган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жами 2021 йилда Ўзбекистондан 20,1 минг киши кўчиб кетган. Кўчиб ўтиш бўйича биринчи ўринни Қозоғистон эгаллаган (кўчганларнинг 56.6 фоизи, бу тахминан 11.3 минг киши).
Иккинчи ўринда Россия туради (кўчганларнинг 30.5 фоизи, 6.1 минг киши). Таққослаш учун айтиш мумкинки, 2019 йилда Россияга доимий яшаш учун 8,9 минг нафар ўзбекистонлик жўнаб кетган.
Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон (3,7%), Қирғизистон (2,3%), Украина (1,6%) ва бошқа мамлакатларга (5,3%) ҳам кўчган.
Бу борада ўтган йилда 1.9 минг киши Ўзбекистон фуқаросига айланган.
Ўзбекистонга келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (келганларнинг умумий сонидан 38 фоиз), Тожикистон (18,5%), Россия Федерацяси (17,3%), Қирғизистон (7%), Туркманистон (3,3%) ва бошқа давлатларга (15,9%) тўғри келади.
Изоҳлар мавжуд емас