Загрузка
Загрузка
Ўтган йили энг қиммат “чиройли” авторақам 40 минг доллардан ортиққа сотилган
Жамият

Ўтган йили энг қиммат “чиройли” авторақам 40 минг доллардан ортиққа сотилган

693
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўтган йили Ўзбекистонда умумий қиймати 298,8  миллиард сўм (қарийб  28 миллион доллар) бўлган 139.4 мингдан ортиқ "чиройли" рақамлар  сотилган. Мухбиримиз хабар беришича, энг қиммат  рақамнинг нархи 441,5 млн сўм (тахминан 40 минг доллар)ни ташкил этган.

Авторақамлар  сотуви миқдор жиҳатидан 40 фоизга,  маблағ  жиҳатидан 21 фоизга  ошган.

"Битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн. сўмни ташкил этди. Бу борада сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан сотиб олинди. Ўтган давр мобайнида сотилган авторақамларнинг  энг   паст нархи 450,5 минг сўм, энг қимматининг нархи  эса 441,5 миллион сўмни ташкил этди", - дея қайд эди Республика  товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати.

Аукцион натижасида битимларнинг 37% премиум-классли  рақамлар, 22% - иккинчи тоифага, 13% - учинчи тоифага, 9% - тўртинчи тоифага, 9% - бешинчи тоифага ва 10% - олтинчи тоифага тўғри келади.

Вилоятлар бўйича энг кўп  рақамлар Тошкент  шаҳри ва Тошкент вилоятида (48%), Самарқанд ва Фарғона (ҳар бирида 8%), Наманган ва Андижон (ҳар бирида 6%), шунингдек Бухоро (5%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамизки, авторақамларни  сотишдан тушган маблағларнинг 80 фоизи Давлат бюджетига, 20 фоизи - Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш махсус жамғармасига, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатларига йўналтирилади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...