Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар Бош архитектори Нуриддин Сагатовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, ўтган йили Тошкентда ноқонуний тарзда 100дан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилган.
“Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда”, -деди у брифинг давомида.
Унинг айтишича, хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.
Сагатовнинг қўшимча қилишича, янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланган.
Шундан кейин ҳам янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон олмоқчимисиз?
Изоҳлар мавжуд емас