Загрузка
Загрузка
The Wall Street Journal: АҚШ Афғонистондаги ўз қўшинларини  кўчириш учун Ўзбекистон ва Тожикистонни  кўриб чиқмоқда
Жамият

The Wall Street Journal: АҚШ Афғонистондаги ўз қўшинларини кўчириш учун Ўзбекистон ва Тожикистонни кўриб чиқмоқда

721
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ Афғонистондаги ўз қўшинларини Марказий Осиё, Форс Кўрфази мамлакатлари ёки Ҳарбий денгиз кучларининг алоҳида кемаларига кўчириши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journalдаги манбалар хабар бермоқда.

Уларнинг таъкидлашича, қўшинларни Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлаштириш афзалроқ бўларди. Лекин бу Россиянинг "катта ҳарбий иштироки" ва Хитойнинг ўсиб бораётган таъсири билан мураккаблашмоқда.

Газета маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчилар, учувчисиз учиш аппаратлари, бомбардимончи самолётлар ва артиллерияни жойлаштириш учун АҚШга базалар керак бўлмоқда. Бу Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ва “Толибон”ни (ташкилот Россияда тақиқланган) тўхтатиб туриш учун зарур.

АҚШ Марказий Осиёдаги базаларга қўшинларни жойлаштиришни сўрамаган, бу масала ҳозирча Мудофаа вазирлиги, Давлат департаменти ва Оқ Уй томонидан кўриб чиқилмоқда. Газета манбаларининг маълум қилишича, Марказий Осиё давлатлари Россия ва Хитой таъсирини сусайтиришдан манфаатдордир, Москва ва Пекин эса Вашингтоннинг минтақада барқарорликни таъминлашга бўлган қизиқишини қўллаб -қувватлайди.

WSJнинг эслатиб ўтишича, май ойида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюрган. Нашр маълумотларига кўра, у Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган. Газета манбасининг айтишича, минтақада зўравонликлар тарқалиши мумкинлигидан Ўзбекистон ва Тожикистон хавотирда. WSJ қайд этмоқдаки, Ўзбекистон ва Қирғизистонда АҚШнинг базалари мавжуд эди. Улар кучларни жойлаштириш ва Афғонистонда операциялар ўтказиш учун ишлатилган. АҚШ Ўзбекистондаги базасини 2005 йилда, Қирғизистондагини эса қарийб 10 йилдан кейин тарк этган.

АҚШ Президенти Джо Байден апрель ойида Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқилишининг охирги муддати 2021 йил 11 сентябрь деб эълон қилганди. Шу куни АҚШга қилинган террорчилик ҳужумларига 20 йил тўлади. Ҳужумлар натижасида АҚШ бу мамлакатга кириб борганди. Шундан сўнг Афғонистонда бир нечта йирик террорчилик ҳаракатлари содир этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...