Загрузка
Загрузка
Тиббиёт ходимларига аввалроқ жорий этилган имтиёз қайта янгилик сифатида тақдим қилиндими?
Жамият

Тиббиёт ходимларига аввалроқ жорий этилган имтиёз қайта янгилик сифатида тақдим қилиндими?

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ижтимоий тармоқларда давлат раҳбари ҳузурида ўтган тақдимот юзасидан тарқалган баҳсли фикр-мулоҳазаларга расмий муносабат билдириб, уларни асоссиз деб атади. Тармоқ фойдаланувчилари ўтган йилнинг ноябрь ойидаги Президент қарори билан шифокорларга берилган бир қатор имтиёзлар кечаги тақдимотда гўёки янги таклиф сифатида қайта тақдим этилганини танқид қилишган эди. 

Вазирлик матбуот хизмати ушбу жараёнда ҳеч қандай такрорийлик йўқлигини, балки мавжуд тизимни рақамлаштириш ва коррупцияга қарши назоратни кучайтириш бўйича ҳисобот берилганини маълум қилган.  

Вазирликнинг тушунтиришича, Президентнинг 2025 йил 9 ноябрдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида"ги қарори билан соҳа вакиллари учун ипотека ва контракт тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш каби муҳим ижтимоий имтиёзлар албатта белгилаб қўйилган. 

Бироқ ушбу имтиёзларни амалиётда адолатли, очиқ, инсон омилисиз ва коррупциядан холи тарзда тарқатиш учун аниқ ахборотлаштирилган тизим зарур эди. 

Шу сабабли кеча бўлиб ўтган тадбирда тиббиёт ходимларига берилган имтиёзлар қайтадан эълон қилинмаган, балки уларни электрон платформалар орқали ҳаётга татбиқ этишнинг янги механизми Давлат раҳбарига ахборот сифатида киритилган. 

Янги ишлаб чиқилган механизм аризаларни қабул қилиш, талабгорларни аниқ мезонлар асосида саралаш, устуворликни белгилаш, маблағ ажратиш ва жараённи мониторинг қилишнинг ягона рақамли тизимини кўзда тутади. 

Ушбу лойиҳа тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон платформа тизимлари билан интеграциялаштирилган ҳолда ишлайди. Унда янги механизмни жорий этиш босқичлари, мурожаат қилиш тартиби ва танлов мезонлари қатъий шакллантирилган бўлиб, бу маблағларнинг ҳақиқий эгаларига етиб боришини таъминлайди. 

ССВнинг қўшимча қилишича, яқин кунларда ушбу электрон механизмни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилиниши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...