Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни "Фуқаролик шартномаси" партиясининг парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади.
Табрик мактубида таъкидланишича, сайлов натижалари арман халқи томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатга, шу жумладан Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга бўлган ишончнинг амалий тасдиғидир.
Президент, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга ишонч билдирди ва Пашинянга давлат фаолиятида муваффақият, Арманистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Изоҳлар мавжуд емас