Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ноқонуний миграция билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир неча шахслар қўлга олинди.
Биринчи ҳолатда Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи 1969 йилда туғилган, аввал судланган шахс АҚШга ишчи виза асосида юборишни ваъда қилиб, фуқародан 22 минг доллар талаб қилган. У олдиндан олинган 5 минг долларни қabul қилаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Иккинчи ҳолатда эса Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи 33 ёшли шахс Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 6 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 3 минг долларни олган вақтда қўлга олинган.
Текширув давомида ушбу шахс аввал ҳам бошқа фуқарони Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилиб, пул олгани аниқланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас