Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг D гуруҳида АҚШ терма жамоаси Парагвай устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада очилди. Парагвай ярим ҳимоячиси Дамиан Бобадилья ўз дарвозасини ишғол қилиб, турнирдаги илк автогол муаллифига айланди.
Кейинчалик АҚШ ҳужумчиси Фоларин Балогун 31 ва 45+5-дақиқаларда гол уриб, чемпионатнинг илк дублини қайд этди.
Иккинчи бўлимда Парагвай томонидан Маурисио битта гол урган бўлса, учрашувга нуқтани қўшимча вақтда Жованни Рейна қўйди.
Шу тариқа, Маурисио Почеттино шогирдлари мусобақани йирик ғалаба билан бошлаб, плей-офф йўлида муҳим уч очкони қўлга киритди.
Голлар: Бобадилья (7, автогол), Балогун (31, 45+5), Рейна (90+8) — Маурисио (73).
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Туркия ва Австралия терма жамоалари 14 июнь куни ўзаро баҳс олиб боради.

Изоҳлар мавжуд емас