Загрузка
Загрузка
"Навоий" чегара божхона постида ноёб илонни олиб киришга уриниш фош этилди
Ҳодисалар

"Навоий" чегара божхона постида ноёб илонни олиб киришга уриниш фош этилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Навоий" чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юки текширилганда, сумка ичида тирик илон борлиги аниқланди. 

Дастлабки маълумотларга кўра,  ушбу жонивор йўлбарссимон бўғма илони бўлиб, унинг табиий яшаш ҳудудлари Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади. 

Мазкур тур халқаро муҳофаза остида бўлгани сабабли уни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун махсус CITES рухсатномаси талаб этилади. Бироқ фуқаро тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

 Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мусодара қилинган илон белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Мутахассислар унинг ҳолати қониқарли эканини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...