Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Чет элда бўлган 23 нафар Ўзбекистон фуқаролари коронавирус билан касалланган. Шулардан 3 нафари вафот этган. Бу ҳақида ТИВ Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметовга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
"Айрим мамлакатларда коронавируснинг тарқалиши кенг миқёсда кечмоқда. Афсуски, чет элда бўлган фуқароларимиз орасида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлар мавжуд. Жами 23 кишида ушбу касаллик аниқланиб, улардан 3 нафари вафот этган", - деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.
Мавжуд маълумотларга кўра, касалланганлар қуйидаги мамлакатларда:
– Австрияда (1),
– Арманистонда (1),
–АҚШда (10),
–БААда (1),
–Корея Республикасида (1),
– Покистонда (5),
– Россияда (1),
– Таиландда (1),
–Қозоғистонда (2)
Унинг сўзларига кўра, дипломатик ваколатхоналаримиз ушбу фуқаролар ва уларнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам беришмоқда.
"Шу муносабат билан биз чет элдаги барча фуқароларимизни маҳаллий ҳокимият органларининг коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича талабларини тўлиқ бажариш, оммавий тадбирларда қатнашмаслик, зарарланган жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз", - деди Авазбек Ҳожиметов.
Изоҳлар мавжуд емас