Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни чет элдан олиб келиниши бўйича янги чартер рейсларини ташкил этишга доир долзарб саволларга жавоб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
- Чет элда бўлган ўзбекистонлик фуқароларнинг қайтиши учун чартер рейслар жадвали мавжудми?
- Айти пайтда ТИВ чет элдаги ўзбекистонлик фуқаролар қайтишлари учун чартер рейслар жадвали ҳақида маълумотга эга эмас.
- Агар шундай жадвал бўлса, уни эълон қилиш мумкинми? Хусусан Қатарда бўлган ўзбекистонликлар ҳозирда ишсиз қолишган ва уйга қайтишни хоҳлашади. Улар чартер рейсларни қанча кутиш кераклиги тўғрисида билишмоқчи?
- Чартер рейсларни ташкиллаштириш тўғрисида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади. Махсус комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг, чартер рейслар ва уларнинг йўналишлари тўғрисида хабар эълон қилинади. Қатардаги юртдошларимизга Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасига мурожаат қилиш ва чартер рейслар билан ватанига қайтиш истагида бўлганлар рўйхатига киритилиши учун керакли ҳужжатларни (паспорт маълумотлари ва телефон рақами) тақдим этиш тавсия этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан чартер рейслар жўнатилиши санаси аниқ қилингандан сўнг элчихона юртдошларимизни қарор ҳақида хабардор қилади.
- Агар мазкур жадвал бўлмаса, унда Ташқи ишлар вазирлиги бундай фуқароларга қандай ёрдам бермоқчи? ТИВ бундай имкониятга эгами? ТИВнинг бундай фуқаролар билан алоқаси борми?
- Чартер рейсларининг жадвали тўғрисида маълумот йўқлигини инобатга олган ҳолда, ТИВ чет элда бўлган ватандошларга масаланинг моҳиятига оид батафсил жавоб олиш учун Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллик идорасига мурожаат қилишни тавсия этади.
Изоҳлар мавжуд емас