Загрузка
Загрузка
Толибон 150 минггача аскари бўлган янги қўшин яратмоқчи
Жамият

Толибон 150 минггача аскари бўлган янги қўшин яратмоқчи

525
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2021 йилнинг августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ҳаракати 150 минг кишилик янги армия тузиш ниятида. Бу ҳақда душанба куни Толибон томонидан тайинланган Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хаваризми Bakhtar ахборот агентлигига берган интервюсида маълум қилган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Таққослаш учун, Global Firepowerнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг умумий сони 65 минг кишини ташкил этади, улардан 55 минг нафари амалдаги қўшинлар бўлса, 10 минг нафари ҳарбийлаштирилган тузилмалардир.

Хаваризимнинг сўзларига кўра, янги қуролли кучларни шакллантиришда Мудофаа вазирлиги жанговар тажрибага эга ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан аввалги режим остида хизмат қилганларни сафарбар қилишни режалаштирмоқда.

“Бундай тузилмани яратиш учун профессионал кадрлар керак ва Миллий мудофаа вазирлиги янги армияга жанговар тажрибага эга офицерларни жалб қилади", - деди Хаваризми.

Мудофаа вазирлиги вакили бўлажак армиянинг техник жиҳозланишини шарҳлар экан, толиблар “бир қатор қўшни давлатлар билан” уларни ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтган.

Ўтган йил охирида “Толибон” ҳаракати миллий армияни қайта ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш масалалари билан шуғулланадиган махсус қўмита тузгани ҳақида хабар қилинган эди. Бундан ташқари, толиблар ҳарбий таълим тизимига босқичма-босқич диний ва мафкуравий тарбия асосларини жорий этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+