Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Душанба куни толибон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитратнинг айтишича, Афғонистонни назорат қилаётган толибон ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош провинцияларга замонавий қурол-яроғ ва техника билан қуролланган 10 минг аскарни жўнатмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” маълум қилади.
"Мамлакатнинг шимолий ва шимолий-шарқий провинцияларида жойлашган НАТО ва АҚШ тизимларининг энг замонавий техникаси билан қуролланган 10000 кишилик армия ҳар қандай қуролли ҳаракатларга қарши чоралар кўради. Қисқа вақт ичида жанговар самолётлар тайёр бўлади ва бу қудратли кучни қўллаб-қувватлайди", - деди Фитрат твиттерда.
Афғонистоннинг Балх шимолий провинцияси Ўзбекистон, Қундуз, Тахар ва Бадахшон шимолий - шарқий провинциялари эса Тожикистон билан чегарадош.
Аввалроқ, КХШТ Бош котиби Станислав Зась толибондан қўшни давлатлар ҳудудига ҳарбий экспансия хавфи кузатилмаётганини айтган эди.
Изоҳлар мавжуд емас