Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахтда барпо этиладиган биринчи океанариум билан боғлиқ тафсилотлар аниқ бўлди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Бизнинг аквариум 4300 квадрат метр майдонни эгаллаб, сиғими 1300 кубометрдан ошади. Шунингдек, узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлган туннелли аквариум ҳам қурилади. Туннел бўйлаб сайр қиладиган саёҳатчилар 3 мингдан ортиқ балиқни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, дайвинг хизмати ҳам ташкил этилади. Биз бир кунда 1,5 минг кишини қабул қила оламиз”, - деди океанариум яратиш билан шуғулланувчи Polin Group компанияси вакили.
Эслатиб ўтамиз, океанариум замонавий маданият ва дам олиш мажмуасини яратиш доирасида Ўзбекистон Миллий боғида қурилади.
Қиёслаш учун, Москвадаги энг йирик "Москвариум" океанариумнинг умумий майдони 12 минг квадрат метрни ташкил этиб, акваруимларда 8 мингга яқин сув флораси ва фауна вакиллари мавжуд.
Сочидаги океанариум 6000 квадрат метр майдонда жойлашган ва унда умумий ҳажми 5 миллион литр сувга тенг бўлган 30та аквариум бор.
Изоҳлар мавжуд емас