Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропортида хориждан олиб келинаётган мобил қурилмаларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди
Жамият

Тошкент аэропортида хориждан олиб келинаётган мобил қурилмаларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларнинг телефонлари 30 кунгача сақловга олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Божхона қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Қўмита ахборотига кўра, айни пайтда қурилмаларнинг IMEI идентификаторларини текшириш ва қонуний олиб кирилганини тасдиқлаш билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритилгунга қадар мобил қурилмаларни божхона расмийлаштируви вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим смартфонлар IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун 1 100 долларгача сўралаётгани ҳақида хабар берилганди.

Божхона қўмитаси бунга сўнгги пайтларда IMEI кодларини сохталаштириш, бошқа қурилмалар идентификаторларидан фойдаланиш каби мураккаб қонунбузилиш схемалари орқали божсиз олиб кириш уриришлари кўпайганини сабаб қилиб кўрсатган.

Жорий йил бошидан буён "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан 185 та ҳолатда қиймати 8,8 миллиард сўмлик 1185 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинган. 

Таъкидланишича, қурилмаларнинг IMEI-1 ва IMEI-2 кодлари ўзаро мослигини ҳамда улар бўйича тармоқ ҳодисасини аниқлаш махсус билим талаб этади. Шу сабабли юзага келган масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳал қилиш ҳамда қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўзаро мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Қўмита тез орада вазиятга ойдинлик киритилиб, божхона расмийлаштируви жараёнлари белгиланган тартибда давом эттирилишини маълум қилди ҳамда фуқаролардан тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўраган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...