Загрузка
Загрузка
Ижтимоий тармоқларда Қизил китобга киритилган қушларни овлашга оид видеолар тарқалди
Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда Қизил китобга киритилган қушларни овлашга оид видеолар тарқалди

138
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Instagram ижтимоий тармоғидаги Ishqiboz19 ва noyob_qushlar саҳифаларида ов жараёнларига оид видеолар жойлаштирилиши жамоатчилик эътиборини тортди. Айниқса, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушларни овлаш билан боғлиқ кадрлар ушбу фаолиятнинг қонунийлиги юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.

Хабарларга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Ishqiboz19 саҳифаси орқали ноқонуний ов билан шуғулланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Шунингдек, noyob_qushlar саҳифасини юритувчи Диёpбек исмли фуқаро ҳам сайроқи ва ёввойи қушларни овлаш жараёнларига оид видеоларни мунтазам жойлаб келаётгани айтилган. Ҳозирча ушбу ҳолатларда ов қонунга хилоф равишда амалга оширилганини тасдиқловчи аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Мурожаат муаллифлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда бошқа тегишли идораларни ҳолатга эътибор қаратишга чақирган. Улар мавжуд маълумотларни ваколатли органларга тақдим этишга тайёр эканини билдирган.

Қизил китобга киритилган турларни муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинади. Бундай қушларни овлаш масаласига ҳар бир ҳолат бўйича қонунчилик талаблари асосида баҳо берилиши лозим.

Ҳозирча масъул идоралар томонидан мазкур мурожаатлар юзасидан текширув бошлангани ёки бирор шахсга нисбатан чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 94-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонларни ноқонуний овлаш, ўлжа қилиш, шунингдек уларнинг яшаш жойларига зарар етказиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бунинг учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солиниши мумкин. Ҳуқуқбузарлик қуроллари ва ашёлари мусодара қилиниши ҳам мумкин.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори ошади ва ҳуқуқбузарлик қуроллари ҳамда ашёлари мусодара қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар боғчасида кўрсатилган томошада фойдаланилган иккита Қизил китобга киритилган заҳарли кобралар Тошкент ҳайвонот боғига топширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...