Загрузка
Загрузка
Таиланддаги қотиллик ишида гумон қилинган ўзбекистонлик Нью-Йоркда ушланди
Ҳодисалар

Таиланддаги қотиллик ишида гумон қилинган ўзбекистонлик Нью-Йоркда ушланди

37
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 35 ёшли Собиржон Собиров Хусан ўғлини 2026 йил 14 октябрь куни Нью-Йоркда қўлга олди. У 2013 йилда Таиландда собиқ севгилисининг ўлими билан боғлиқ жиноят ишида гумонланган ва орадан 13 йил ўтиб АҚШда ушланган.

ICE маълумотига кўра, Собиров Таиландда аёлни ўлдириш, унинг жасадини чемоданга жойлаш ва каналга ташлашда гумонланган. Идоранинг расмий баёнотида у ўша вақтда полицияга қилмишини тан олгани қайд этилган. Бироқ мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми чиқарилгани ёки унга қандай жазо тайинлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Шунингдек, ICE маълумотларига кўра, Собиров 2020 йилда Ўзбекистонда ўғирлик учун судланиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

У 2023 йил апрель ойида Аризона штатидаги Луквилл яқинида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У чегарани қонунга хилоф равишда кесиб ўтган 110 нафар кишидан иборат гуруҳ таркибида аниқланган. Кейинчалик унга Нью-Йоркдаги иммиграция судига келиш тўғрисида билдиришнома берилган ва шахсий мажбурият асосида озод қилинган.

2024 йилда Собиров Нью-Йорк полицияси томонидан безовта қилувчи хабарлар юбориш билан боғлиқ ҳолат бўйича ҳам ҳибсга олинган. Шу йили Кингс округи жиноят суди унга нисбатан ҳимоя ордери чиқарган.

ICE маълумотига кўра, Собиров 2024 йил май ойида иммиграция хизматида рўйхатдан ўтиш учун келган, аммо шундан кейин белгиланган тартибда идорага мурожаат қилмаган.

Ҳозирда у АҚШдан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилгунга қадар ICE ҳибсида сақланмоқда.

ICE Нью-Йорк бўлими раҳбари Кеннет Женало Собировни жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахс сифатида таърифлаган. У идора бундай шахсларни аниқлаш, ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш чораларини давом эттиришини билдирган.

Аввалроқ Россияда 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлишда гумонланган ўзбекистонлик ҳам қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...