Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортида тегажоғликка йўл қўймаслик бўйича хабардорликни ошириш кампаниясини бошламоқда. Кампания доирасида фавқулотда чақирув тугмачаси пайдо бўлади. Бу ҳақда блогер Азиза Умарованинг маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар қилмоқда.
Маълумки, 25 ноябрь –Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф қилиш куни. Шу санага бағишлаб, тегажоғликка йўл қўймаслик ёзуви акс этган янги намунадаги чипталар чиқарилади. Шунингдек, чипталарда тегажоғлик юз берган тақдирда чиптачига мурожаат қилиш лозимлиги ёзилган. Бундан ташқари, Тошкентдаги автобусларда фавқулотда чақирув тугмачаси жорий қилинмоқда.
2021 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида турли ёшдаги аҳоли орасида ўзбек ва рус тилларида тасодифий саралаш йўли билан жамоат транспортидаги тегажоғликлар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилган.
Сўровда жами 100 киши иштирок этган, шундан 77.5 фоизини аёллар ва 22.5 фоизини эркаклар ташкил қилган. Респондентларнинг 12.5 фоизи жамоат транспортида кўплаб тегажоғликка дуч келгани, 40 фоизи эса жамоат транспортида бир ёки икки марга тегажоғлиқ объекти бўлганини айтишган.
Шу билан бирга, сўровга олинганларнинг 60 фоизи танишлари ёки яқинлари жамоат транспортида тегажоғлиқ қилинганини тасдиқлашган.
“Жамоат транпсортида тегажоғликка дуч келсангиз, нима киласиз?”, -деган саволга 51 фоиз одам нима қилишни билмаслигини айтган.
“Нега тегажоғлиқ қурбони бўлганлар ёрдам сўрашмайди?”, - деганда қуйидаги жавоблар олинган.
-
ўзини қандай тутишни билмайди – 49 фоиз;
-
жазо муқаррарлигига ишонишмайди – 22 фоизи;
-
айбдорлик ва уят ҳисси -19.5 фоиз;
-
тегажоғлиқ қилаётган кишидан қўрқиш – 8.5 фоиз.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниб, таҳқирлаш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси ва Жиноят кодексининг 140-моддаси бўйича жазолаш назарда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас