Загрузка
Загрузка
Тошкент давлат цирки замонавий маданий ва туристик масканга айлантирилади
Жамият

Тошкент давлат цирки замонавий маданий ва туристик масканга айлантирилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкентдаги Ўзбек давлат цирки биноси тўлиқ таъмирланиб, замонавий маданий, кўнгилочар ва туристик масканга айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ҳамда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг циркка ташрифи давомида маълум қилинди. 

Лойиҳа доирасида мажмуанинг инфратузилмаси янгиланиб, ҳудуд атрофи ободонлаштирилади ҳамда маданий мерос талабларига мувофиқ реставрация қилинади.

Ташаббус доирасида цирк ҳудудида 2,5 минг ўринли доимий кўргазма ва маданий-кўнгилочар майдонча яратиш назарда тутилган. Шунингдек, бинонинг томидан ёмғир суви ўтиши муаммоси ҳал этилиб, замонавий вентиляция ва иситиш тизимлари ўрнатилади. 

Циркни комплекс ривожлантириш ва техник-иқтисодий бизнес-режани ишлаб чиқиш учун Россия, Хитой ва Франциядан хорижий консалтинг компаниялари жалб этилади.

Мазкур ислоҳотлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ходимлари билан учрашувидан сўнг берилган топшириқлари ҳамда цирк санъатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган тегишли фармон ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Барча таъмирлаш ва лойиҳалаш ишлари Маданий мерос агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...