Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Сеулда Корея Республикаси Президенти Ли Жэ Мён билан олий даражадаги музокаралар ўтказади ва 16 сентябрь куни ўтадиган Биринчи "Марказий Осиё – Корея" саммитида иштирок этади.
Ташриф арафасида Корея оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақоласида Шавкат Мирзиёев Кореянинг илғор саноат имкониятларини Ўзбекистоннинг ресурслари ва ўсиш салоҳияти билан бирлаштириш орқали сунъий интеллект, яримўтказгичлар, электромобиллар ҳамда биотехнологиялар соҳасида янги ўсиш нуқталарини яратиш таклифини илгари сурган.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда Ипак йўли нафақат товарлар, балки рақамли инфратузилма, юқори технологик ишлаб чиқариш тармоқлари ва транспорт-энергетика коридорлари орқали қайта тикланмоқда. Ўзбекистон кореялик ҳамкорларга эҳтиёт қисмлар етказиб беришдан тортиб тайёр маҳсулот чиқаришгача бўлган тўлиқ циклига эга замонавий ишлаб чиқариш хабларини ташкил этишда тўлиқ кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик ва ишончли стратегик ҳамкорларидан биридир. Томонлар ўртасидаги тўпланган корея инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошган бўлиб, мамлакатда 700 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
16–17 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур олий даражадаги учрашувга Жанубий Корея президенти Ли Же Мён мезбонлик қилади.

Изоҳлар мавжуд емас