Загрузка
Загрузка
Тошкентда эр собиқ турмуш ўртоғига BMW учун 75 миллион сўм тўлаб берди
Ҳодисалар

Тошкентда эр собиқ турмуш ўртоғига BMW учун 75 миллион сўм тўлаб берди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими томонидан оилавий низо бўйича суд қарори ижро этилди. Қарздор эрдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 74 миллион 700 минг сўм ундириб берилган. 

Мазкур маблағ никоҳ даврида орттирилган BMW-520 русумли автомашина сабаб ҳисобланган. Машина қийматининг тенг ярмини (1/2 қисмини) ташкил этади.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг қарори асосида берилган ижро ҳужжати Бюрога 2026 йил 3 апрель куни келиб тушган ва шу куни ижро иши юритиш қўзғатилган. Давлат ижрочилари томонидан автомашинага нисбатан тақиқ ўрнатилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилингач, қарздор Т.А. автотранспорт воситасидан айрилиб қолмаслик учун белгиланган суммани тўлиқ тўлаб берган.

Ундирилган маблағ собиқ хотин Т.Ф.нинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилди. Тегишли қонунчилик талабларига мувофиқ, суд қарори мажбурияти тўлиқ таъминлангани сабабли ушбу ижро иши юритиш амалда тамомланди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан 36,3 триллион сўмлик ундирув амалга оширилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 триллион сўмга кўп.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...