Загрузка
Загрузка
Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади
Ҳодисалар

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида илиқ ва асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузги ҳаво ҳарорати 28–33 даража, жанубий ҳудудларда эса 35–37 даражагача кўтарилади, кечаси 13–18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 16 сентябрь, чоршанба куни Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шу куни шамол тезлиги 13–18 м/сгача кучайиб, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. 

Шунингдек, 14–17 сентябрь кунлари тоғли ҳудудларда ҳам вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 14–17 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Пойтахтда ҳарорат кечаси 15–18 даража, кундузи 30–33 даража атрофида сақланиб туради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...