Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Уч кун ичида Тошкент дорихоналарида "Клексан" дорисининг нархи 10 баравардан ортиқ арзонлашди. Мазкур дори-дармон нархининг пасайиши Монополияга қарши қўмитанинг аралашуви билан боғлиқдир. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Кутилмаганда нархнинг пасайганлиги тўғрисида Facebookдаги “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти маълум қилган.
Гуруҳ аъзоларида мавжуд маълумотларга кўра, бир неча кун олдин Тошкентдаги дорихоналарда "Клексан"нинг нархи 1,5-2,4 миллион сўмгача кўтарилган.
Уч кундан кейин "Клексан" пойтахт дорихоналарида 120, 150, 185 ва 200 минг сўмга сотила бошланган.
Гуруҳ маъмуриятининг фикрича, нархларнинг пасайиши Монополияга қарши қўмитанинг аралашувига боғлиқдир. Уларнинг вакиллари эълон қилинган хабарга қизиқиб қолиб, дорихоналардаги нархлар тўғрисида маълумот сўрашган.
"Дорихона эгаларидан виждонли бўлишни ва ақл бовар қилмайдиган нархларни 10 баравар арзон қилишни ким талаб этганлигини аниқ билмаймиз. Бироқ, бу содир бўлди. Буни қилганларга катта раҳмат. Ҳозирда ҳаммага қийин бўлган бир пайтда одамлар маблағсиз қолишди. Бахтсизлик ва қайғули дамларда халқни кимдир ҳимоя қилаётганини билиш биз учун жуда муҳимдир", - деб ёзмоқда “Истеъмолчи.уз."
Коронавирус инфекциясига чалинган касалларда қоннинг қуюлиши кузатилади. “Клексан” - пневмония билан оғриган беморларга бериладиган қонни суюлтирувчи дори (антикоагулянт) ҳисобланади.
Изоҳлар мавжуд емас