Тошкент ИИБга оммада юзни таниш технологиясига эга мобил  марказлар  етказиб берилди
Жамият

Тошкент ИИБга оммада юзни таниш технологиясига эга мобил марказлар етказиб берилди

1064

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлимларига оммада юзни таниш технологиясига эга мобил марказлар етказиб берилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

ИИББ маълум қилишича: “Мазкур мобил марказлар замонавий техника билан жиҳозланган кичик автобус кўринишига эга. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида уларда 360 градусли ҳаракат радиусига эга интеллектуал камера жойлашган. Камералар омма ичидан назарига тушган фуқароларни идентификация қилишга “ўргатилган”. Тизим ҳамда маълумотлар базасининг интеграцияси туфайли ходимлар саноқли дақиқалар ичида шахсни аниқлай оладилар. Бу эса ўз ўрнида қидирувда бўлганларни топишга кўмаклашади”.

GPS тизими билан таъминланганлик эса муайян ҳудудда хизмат автомашиналарини кўриш ва уларга яқин жойда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотни етказиш имконини беради. Натижада юзага келаётган муаммоларга тезкор   равишда эътибор қаратилиб, шаҳримиз янада хавфсиз бўлади.

Жами бўлимларга тўққизта мобил марказлар берилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+