Загрузка
Загрузка
Тошкент халқаро аэропорти 30-35 километрга шаҳардан ташқарига кўчирилади.  Лекин бу тахминан 10 йил ичида  амалга ошади
Жамият

Тошкент халқаро аэропорти 30-35 километрга шаҳардан ташқарига кўчирилади. Лекин бу тахминан 10 йил ичида амалга ошади

1790
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА. Мухбиримиз берган маълумотга кўра, Тошкент халқаро аэропортини 30-35 километрга шаҳардан ташқарига кўчириш режалаштирилган.

Uzbekistan Airport раҳбари Равшан Исмоиловнинг айтишича: "Келгусида кўчириш бўйича режалар бор. Ҳозир Тошкент аэропорти деярли шаҳар марказида жойлашган. Келажакда Ангрен ёки Чинозга, шаҳардан 30-35 километр нарига кўчириш мумкин" .

Унинг сўзларига кўра, яқин бир ярим - икки йилда пойтахт аэропортининг ўтказиш қобилияти бир йилда 4,5 миллиондан 7 миллион йўловчигача оширилади.

"Шарқий Тошкент" янги аэропорти ишга тушиши билан бу рақам 10 миллиондан ошади. Келажакда биз йилига 50 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги замонавий аэропорт барпо этиш ҳақида ўйлаймиз. Айнан шундай аэропорт Тошкентдан ташқарида бўлади. Бизнинг режаларимизга кўра, бунга 10 йил керак бўлади", - деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...