Тошкент хорижликларнинг яшаши учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига кирди
Жамият

Тошкент хорижликларнинг яшаши учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига кирди

1598

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Mercer Халқаро консалтинг компанияси тадқиқотларига кўра, Тошкент хорижликларнинг яшаши учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига кирган.  

Ушбу маълумотлар дунёдаги 209 шаҳарда яшаш нархини қиёслаш орқали, уй-жой нархлари, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, коммунал хизматлар, кўнгилочар масканлар, тиббий хизмат каби кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда шакллантирилган.

Тошкент бу рейтингда Бишкек билан бир қаторда 20-поғонани эгаллаган. Фақат Намибия, шунингдек Тунисдаги Виндхокда яшаш арзонроқ, деб топилган.

Гонконг яшаш учун энг қиммат шаҳар деб ҳисобланиб, мазкур рейтингда кетма-кет уч йилдан буён энг юқори поғонани эгаллаб бормоқда.

Иккинчи ўринда, канчалик ажабланарли туюлмасин, Туркманистон пойтахти Ашхобод турибди. Йил давомида бу шаҳар беш поғонага кўтарилган. Mercer берган маълумотга кўра, гиперинфляция билан бир қаторда Туркманистон иқтисодий ва ижтимоий инқирозни бошидан кечирмоқда. Шу боис, Ашхободда импорт қилинадиган маҳсулотлар ва товарлар нархи ошган.

Жами олганда Осиёда жойлашган олтита шаҳар кучли ўнталикдан ўрин олган: Гонконг ва Ашхабоддан ташқари бу Токио (учинчи ўрин), Сингапур (бешинчи), Шанхай (еттинчи) ва Пекин (ўнинчи ўринлар).

Европанинг энг қиммат шаҳарлари Швейцарияда жойлашган: Цюрих тўртинчи, Берн ва Женева эса мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллашган. Шунингдек, энг қиммат ўнта шаҳар рўйхатига Нью-Йорк кирган (олтинчи ўрин).

Бир йил ичида Москва олтита поғонага кўтарилиб, 21-ўрин билан Дубай, Копенгаген, Вашингтон, Париж ва Вена каби шаҳарларни ортда қолдирган. Шунингдек, рейтингдан Санкт-Петербург шаҳри 59-ўринни эгаллаган (бир йил олдин - 75-ўрин).

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...