Тошкент метрополитени гробга ўхшаш ўтирғичлар ҳақида маълумот  берган. Хабарга кўра, улар оддий услубда бажарилган ва ҳеч қандай  рамзий маънога эга эмас
Жамият

Тошкент метрополитени гробга ўхшаш ўтирғичлар ҳақида маълумот берган. Хабарга кўра, улар оддий услубда бажарилган ва ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас

582

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент метрополитени “Олмазор” бекатида гробга ўхшаш ўтирғичлар ҳақида маълумот берган. Хабарга кўра, улар “оддий услубда” бажарилган ва ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда пойтахт метросида ўрнатилган янги ўтирғичларнинг суратлари пайдо бўлди. Фойдаланувчилар уларни дарҳол гробга ўхшатишган. Кўпчилик янги дизайндан ҳайратга тушиб, янги ўтирғичлар жамоат транспорти учун унчалик ҳам тўғри келмаслигини қайд қилган. 

Мазкур ҳолатни Тошкент метроси қуйидагича изоҳлаган:

“Тошкент метрополитени “Олмазор” бекатидаги ўтирғичлар 2020 йилнинг декабрь ойида ўрнатилган, уларнинг дизайни оддий услубда бажарилган. Таъкидлаш жоизки, бу жойлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас. Шу муносабат билан фуқаролардан ўринсиз хулоса қилмасликни сўраймиз. Хусусан, кутиш учун ўтирғичлар махсус тарзда жойлаштирилган ва икки томонлама юқоридан очиладиган эшикчалар билан таъминланган”, -дея қайд этмоқда метрополитен матбуот-хизмати.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...