Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкент метрополитени бекатларида ҳожатхоналар пайдо бўлиши мумкин.
Айни пайтда мазкур лойиҳа “Чилонзор” метро бекатида амалга оширилмоқда. Бу ерда синов тариқасида илк ҳожатхоналарнинг қурилиши бормоқда. Мабодо лойиҳа ўзини оқлайдиган бўлса, ҳожатхоналар бошқа бекатларда ҳам, биринчи навбатда янгиларида пайдо бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, метрополитен матбуот-хизимати маълум қилишича, дунёнинг аксарият метроларида ҳожатхоналар мавжуд эмас. Масалан, Токио метросида йўловчилар бир манзилдан иккинчисига етиб бориш учун 2-3 соат вақт сарфлашсада, ҳожатхоналар назарда тутилмаган. Тошкент метросида эса йўловчининг метрода бўлиши 40-50 дақиқани ташкил этиб, шу вақт мобайнида манзилга етиб олинади.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент метрополитени жорий йилда 14 та янги поезд харид қилади. 2020 йилда Тошкент метрополитенида ўртача бир кунлик йўловчи оқими 250-300 минг кишини ташкил қилган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 380-420 минг кишига етган.
Изоҳлар мавжуд емас