Загрузка
Загрузка
Тошкент метросининг 19та бекатини қандай номлаймиз? Ҳаммасини биргаликда онлайн овоз бериш орқали ҳал қиламиз
Жамият

Тошкент метросининг 19та бекатини қандай номлаймиз? Ҳаммасини биргаликда онлайн овоз бериш орқали ҳал қиламиз

609
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент метрополитенининг Куйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекати қандай номланишини нафақат масъул идоралар, балки пойтахт аҳолиси ҳам онлайн овоз бериш йўли билан ҳал қилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Транспорт вазирлигининг билдиришича, бунинг учун яқин келажакда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан метрога яқин жойда яшовчи аҳолининг жамоатчилик фикри ва овозини тўплаш мақсадида махсус веб-саҳифа ишга туширилади.

Шунингдек, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш учун ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унга давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари билан бир қаторда олимлар, тарихчилар, филологлар, маҳаллий тарихчилар, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга мутахассислар таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамизки, айни пайтла “Дўстлик-Қуйлиқ” йўналишидаги ер усти метросининг барча бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари, Сергели туманида эса 1, 2, 3, 4, 5 сонлари билан аталган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...