Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. РИА Новости агентлигига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, 23 декабрь душанба куни "Ўзавтотранс Сервис" компанияси томонидан Москва билан доимий автобус йўналиши йўлга қўйилган.
Компания вакили: “Биринчи рейсни бугун йўлга қўйдик. Тахминларимизга кўра, Янги йил арафасида рейсларнинг яхши тўлиши кутилмоқда”, - деб айтди.
Унинг фикрича, Янги йил байрамларидан кейин кўплаб меҳнат мигрантлари Россияга ишга қайтиб кетишлари боис, рейсларнинг тижорат тўлишини сақлаб туриш имконияти пайдо бўлади.
Компания берган маълумотга кўра, Тошкент автовокзалидан Москванинг “Новоясеневская” автостанциясига жўнайдиган рейслар душанба ва пайшанба кунлари, ортга қайтиш эса жума ва якшанба кунлари Хитойнинг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. Йўл уч суткада босиб ўтилади. Йўл кира ҳаққи 700 минг сўм(75 доллар)ни ташкил этади.
Илгарироқ, “Ўзавтотранс Сервис “МЧЖ Москва билан доимий автобус йўналишини 19 декабрдан 23 декабрга кўчирганлиги маълум қилинган эди.
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги тўғридан-тўғри автобус рейслари ўтган йилнинг сентябрь ойида илк бор ташкил этилган эди. Тошкентдан йўл олган автобуслар даставвал Нижний Новгородга етиб боришган. Икки ойдан кейин Қозон шаҳрига ҳам рейслар йўлга қўйилди.
Ҳалқаро автомобиль, жумладан автобус рейсларини йўлга қўйиш ҳақида иккала давлат Ҳукуматлари ўртасида 2000 йилда келишув имзоланган эди. Аммо, яқин вақтгача тўғридан-тўғри автобус йўналишлари амалга оширилмаган.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Россия давлатлари билан тўғридан-тўғри автобус рейсларини йўлга қўйиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берган эди. Ўзбекистон стастистика идораларининг маълумотига кўра, бугунги кунда 2.5 миллионга яқин меҳнат мигрантлари чет элда, хусусан 2 миллиондан ортиқ фуқаро Россияда меҳнат қилишмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас