Загрузка
Загрузка
Тошкент саноат зоналарида рейдлар ўтказилмоқда. Корхоналар тоза ҳаво учун ёпилади ва кўчирилади
Жамият

Тошкент саноат зоналарида рейдлар ўтказилмоқда. Корхоналар тоза ҳаво учун ёпилади ва кўчирилади

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги махсус комиссия пойтахтдаги саноат корхоналарида текширувларни давом эттирмоқда. Рейдларнинг асосий мақсади атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтиришдир. 13 январь куни шаҳарнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида текширувлар ўтказилди.

Экология вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мутахассислар Сергели туманида В.Л.Галперин номидаги Тошкент қувур заводи фаолиятини текширишди. Янгиҳаёт туманида "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ инспекция назоратига олинди. Айни пайтда ушбу корхона бошқа ҳудудга кўчирилиб, тумандаги ишлаб чиқариш фаолияти бутунлай тўхтатилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли атмосферага қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди.

Шунингдек, Жанубий саноат зонасида комиссия томонидан "Иккиламчи қора металлар" корхонасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти ўрганилди. Текширувлар натижасида барча объектлар раҳбарларига экологик меъёрларга риоя қилиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Тошкент шаҳридаги саноат зоналарида экологик назорат давом этмоқда.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...