Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар ИИББ 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш кераклиги ҳақида пойтахт меҳмонларини  огоҳлантирди
Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш кераклиги ҳақида пойтахт меҳмонларини огоҳлантирди

660
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент ИИББ 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш кераклиги ҳақида пойтахт меҳмонларини  огоҳлантирди. Бу  тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ,  Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаши 15 кун муддатга белгиланган. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари  шаҳарга келган кундан бошлаб 15 кун ичида  ўз хоҳишларига кўра, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига, давлат хизмат марказларига мурожаат қилишлари ёки ягона Интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишлари керак",-  дея  қайд этмоқда ИИББ.

Вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиш учун уй-жой эгасининг ва рўйхатдан ўтаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, шунингдек уй-жой ҳужжатининг кадастр рақами талаб қилинади холос. 16 ёшга тўлмаган шахс   туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим қилиши лозим.

Фуқаролар вақтинчалик яшаш жойида 1 йилгача муддатга рўйхатдан ўтказилади.

Рўйхатдан ўтмаган ҳолда пойтахтда бўлган шахслар, шунингдек улар яшайдиган уй-жой эгалари маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...