Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар ИИББ  наркотик  моддалари билан ишлов берилган ниқоблар  тарқатилаётгани  тўғрисидаги миш-мишларни инкор қилди
Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ наркотик моддалари билан ишлов берилган ниқоблар тарқатилаётгани тўғрисидаги миш-мишларни инкор қилди

605
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ижтимоий тармоқларда гўёки пойтахтда жиноятчилар кишиларга наркотик моддалари билан ишлов берилган ниқоблар тарқатиб, уларни   ўмаришга уринаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бу каби миш-мишларни инкор қилиб, шаҳарда бундай жиноятлар юз бермаганлигини таъкидлаб ўтди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида “...кишилар эшикма-эшик юриб, ниқоб тарқатиб юриптилар. Уларнинг айтишича, бу маҳаллий ҳокимиятнинг янги ташаббуси. Улар ниқоб сизга тўғри келишини кўриш учун сиздан ниқобни тақишни илтимос қилишади. Мазкур ниқобга наркотик таъсирга эга кимёвий воситалар билан ишлов берилган. Шундан сўнг улар сизни ўмаришади! Илтимос, бегоналардан ниқоб олманг”, - маъносидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Айрим хабарларда эса бу каби ўғирликлар Тошкент туманларидан бирида юз берганлиги ҳақида айтилган.

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, шаҳарнинг бирорта ҳам туманида бундай ҳолатлар қайд этилмаган. Колаверса, “наркотикли ниқоблар” ҳақидаги ҳикоялар Ўзбекистонда пайдо бўлган эмас. Бу каби хабарлар ижтимоий тармоқларнинг Россия сегментида маълум муддат илгари пайдо бўлиб, Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан расман инкор қилинган.

“Расмий ОАВ, давлат идораларига тегишли бўлмаган ҳар қандай интернет-манбалар тарқатаётган хабарларга ишониб кетаверманг. Маълумот нақадар ишчонли эканлигини, қаердан олинганлигини текширинг”, -дея ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига масалаҳат бермоқда ИИББ матбуот-хизмати.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...