Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар ИИББда карантин даврида ички ишлар идоралари ходимларининг  фаолияти юзасидан шикоятларни қабул қилиш учун “Иссиқ тармоқ” (Call centre)ни ишга туширилади
Жамият

Тошкент шаҳар ИИББда карантин даврида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти юзасидан шикоятларни қабул қилиш учун “Иссиқ тармоқ” (Call centre)ни ишга туширилади

773
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпулатов карантин даврида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти юзасидан шикоятларни қабул қилиш учун “иссиқ тармоқ” (Call centre)ни ишга тушириш бўйича топшириқ берган.

“Ҳар доим ҳам фуқаролар ички ишлар органлари ходимида ўз ҳимоячисини кўрмайди. Гоҳида ходимларнинг қўпол муомаласи ва фуқаронинг гапларига қулоқ солмаслиги бунга сабаб бўлади. Карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига нисбатан билдирган эътирозларингиз раҳбариятининг эътиборидан четда қолмаяпти”, - дейилмоқда ИИББ матбуот-хизмати берган маълумотда.

Шикоятларингизни ҳақида қуйидаги рақамлар орқали беришингиз мумкин: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-232-03-30. Шунингдек, хабарлар Тошкент шаҳар ИИББнинг info@iibb.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Шу билан бирга, ИИББнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” саҳифасига шахсий хабар кўринишида, шунингдек t.me/iibb_bot телеграм-боти орқали мурожаат йўллаш мумкин.

“Сизнинг мурожаатларингиз диққат билан ўрганилади. Сиз хабар берган маълумот тасдиқланса, ходимларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилади. Аноним мурожаатлар текширилмайди”, - дея таъкидланган ИИББ хабарида.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...