Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 50та “гармошка-автобуслар”дан харид қилмоқчи
Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 50та “гармошка-автобуслар”дан харид қилмоқчи

733
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 50 та “гармошка-автобуслар”дан харид қилмоқчи. Янги автобуслар 11та магистрал кўчаларда ташкил этиладиган алоҳида полосалар бўйлаб ҳаракатланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Гармошка-автобус   икки ёки ундан ортиқ секциялардан ташкил топган ва шарнир билан бирлаштирилган жамоат транспорти ҳисобланади. Одатда бирлаштирувчи қурилма гармошкани эслатади, шу боис оддий халқ тилида “гармошка-автобус” деб айтилади. 

“Катта сиғимли 18 метрли автобуслар 2023 йилда харид қилинади. Бу алоҳида полосалардан ҳаракатланадиган электробуслар бўлади”, - деди бугун ўтказилган матбуот-анжумани давомида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев. 

Шунингдек, унинг айтишича, алоҳида полосалар Навоий ва Фарғона йўли кўчасида ташкил этилади. Бу полосалар бўйлаб ҳаракатланаётган автобусларга қоидабузарликларни фото ва видеотасвирга олиш учун махсус воситалар ўрнатилади, яъни бошқа автомобилларнинг жамоат транспортига халақит бериши ҳолатлари қайд этиб борилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...