Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги дарахтларга нисбатан масъулиятсизлик ҳақидаги ҳолатлар ҳақида Xalq Nazorati олнайн-сервиси орқали фаолроқ хабар беришга чақирган. Агар дарахт остига бетон қўйлиса, у ноқоний кесилаётган бўлса ёки бошқа усуллар билан дарахтларга зиён етказишга уринилса, шу хизматга мурожаат қилиш мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Афсуски, кўпинча дарахтларга масъулиятсиз муносабат учрайди - зич қилиб бетонлаш ёки дарахт танасига яқин қилиб асфальт ётқизиш, бу суғориш, тупроқнинг нафас олиши ва дарахт ўсиши учун жой қолдирмайди. Аммо биргаликда биз дарахтларни сақлаб қолишимиз ва бепарво қурувчиларнинг ҳаракатларидан зарарни бартараф этишимиз мумкин”, - дея таъкидлади хокимият.
“Сизларни фаол ҳаракатга ва бефарқ бўлмасликка чақирамиз: агар дарахтлар атрофи зич қилиб бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётганини кўрсангиз, Xalq Nazorati хизматининг махсус бўлимига хабар беринг. У дарахтни бетонлаш ҳақидаги маълумотларни мақсадли қайта ишлаш учун яратилган ва тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради", - дея қўшимча қилди ҳокимлик.
Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
Xalq Nazorati → “Жамоат жойи” → “Экология” бўлими → “Бетонланган дарахт танаси” бандини танланг.
Дарахтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида 268 та хабарнинг 66 таси бетонлаш боғлиқ. 61 та дарахт бетон тутқунлигидан озод қилинган, қолган 5 тасида иш жараёни кетмоқда ва назорат остида (31 май ҳолатига кўра).
“Xalq Nazorati” хизмати пойтахт аҳолиси ва Тошкент шаҳридаги шаҳар хизматлари ходимларининг самарали ҳамкорлиги учун интерактив хизматдир. 2021 йил 16 февралда ишга туширилгандан буён 9222 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг мурожаатлари бўйича 8377 та муаммо бартараф этилган. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли.
Сервис Xalq Nazorati – это интерактивный сервис для эффективного сотрудничества жителей столицы и работников городских служб Ташкента. С момента его запуска 16 февраля 2021 года здесь зарегистрировалось 9 222 пользователя, по их заявкам решено 8 377 проблем, большинство из которых относится к ЖКХ.
Изоҳлар мавжуд емас