Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ниҳоят пойтахтдаги “тунги ёқимсиз ҳид” билан шуғулланишни бошлади. Ҳокимликнинг хабар беришича, бу муаммо шахсан Ортиқхўжаевнинг назоратига олинган.
Шаҳар ҳокими маиший оқова сувларни тозалаш иншоотларидан чиқаётган ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказган. Йиғилишда пойтахт маҳаллалари аҳолиси ва раислари, депутатлар, соҳага даҳлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.
Йиғилишда мутахассислар ва бошқа иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилгач, шаҳар ҳокими масъул ваколатли шахсларга керакли топшириқларни берган.
Бундан ташқари, муаммони бартараф этиш жараёни устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи маҳалла аҳолиси ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.
Бу борада табиий савол туғилади – буни эртароқ қилишга нима халақит берган? Тўғри, агар муаммо ҳал бўлмаса, кимни айбдор қилишни энди биласиз.
Эслатиб ўтамизки, Ортиқхўжаев уч йил давомида шаҳарни бошқараётган даврда пойтахтда ўтган 70 йил ичида қанча бўлса, шунча иншоот қурилганини айтган.
Изоҳлар мавжуд емас