Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган. Мухбиримиз берган хабарга кўра, битирувчиларга Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг давлат намунасидаги дипломи ҳамда Япония университетларидан бирининг дипломи берилади.
Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, янги университет Япониянинг “Digital knowledge” акциядорлик жамияти муассислигида ташкил этилмоқда. Университет алоҳида мулк ва мустақил балансга эга бўлган юридик шахс мақомидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Талабаликка қабул қилиш ва битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Икки томонлама диплом” (double degree) дастурлари асосида ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан “Компьютер лингвистикаси” йўналиши бўйича давлат намунасидаги дипломи берилади.
Япония рақамли университети 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди. Талабалар “Муҳандис-дастурчи” ва “Бизнес бошқаруви” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олишади.Шунингдек, уларга Ўзбекистонда тан олинадиган Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа университетлардан бирининг тегишли йўналишлари бўйича белгиланган намунадаги дипломлари берилади.
Изоҳлар мавжуд емас