Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида президент ташрифидан сўнг гўёки номигагина ўрнатилган болалар майдончаси бузиб ташланган. Мухбиримиз хабар қилишича, мазкур ҳолат ИИББ томонидан изоҳлаб берилган.
Эслатиб ўтамизки, кеча Интернет тармоғида Юнусобод туманида болалар майдончаси бузилаётгани тасвирга туширилган фото- ва видеолар жойланди. Фойдаланувчиларнинг айтишича, бу майдонча эҳтимол президент ташрифи арафасида номигагина ўрнатилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан ИИББнинг маълум қилишича, фуқаролар “воқеанинг нотўғри сабабларини кўрсатишмоқда”.
““Матонат” маҳалласи ҳудудида “Обод маҳалла” дастури амал қилмоқда. Шу сабабли видеолар муаллифлари томонидан эълон қилинган бир нечта хабарлардаги болалар майдончасида эски конструкциялар уларни замонавий, хавфсиз ва чиройли бўлган турларига алмаштириш мақсадида олиб ташланмоқда. Эски учта конструксиялар ўрнига еттита янгисини ўрнатиш, шунингдек шийпонча ва болалар учун қумдон ташкил этиш режалаштирилмоқда”, -дея хабар бермоқда ИИББ.
Юқоридаги маҳаллада жами учта болалар майдончаларини таъмирлаш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 3 август куни “Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Матонат” маҳалласида 80 нафар ишчилар бўлишган, 4 август куни эса жараённи тезлаштириш мақсадида ишчилар сони 200 га етказилади.
“Шунингдек болалар майдончасидаги ўзгаришлар Президентнинг мазкур ҳудудга яқиндаги ташрифи билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумот ҳам ишончсиздир. Aслида давлат раҳбарининг йўналишида ушбу ҳудуд бўлмаган. Ҳурматли блогерлар! Биз сиздан ишончлилигини ўзингиз шахсан текшириб кўрмаган маълумотни жойламасликни сўраймиз”, -дея таъкидламоқда ИИББ.
Изоҳлар мавжуд емас