Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 29 июль куни пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани "Чоштепа" маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча ўчирилди. Сабаби - газ хизматлари томонидан режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабарига кўра, 68 та аҳоли хонадони ва иккита йирик истеъмолчи газсиз қолган. Ўчириш 10:00 да бошланган ва 17:00 гача давом этади.
Барча техник ишлар якунлангач, газ таъминоти дарҳол тикланади.
Газ таъминоти вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, вазиятга тўғри муносабатда бўлишни сўради.

Изоҳлар мавжуд емас