Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Андижон аҳолиси ҳаво сифатининг кескин ёмонлашгани ҳақида огоҳлантирилди
Жамият

Тошкент ва Андижон аҳолиси ҳаво сифатининг кескин ёмонлашгани ҳақида огоҳлантирилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 11 ноябрь куни эрталаб Тошкент ва Андижон шаҳарларида ҳаво сифатининг кескин ёмонлашгани қайд этилди. Бу ҳавода майда заррачаларнинг миқдори юқори бўлиши билан боғлиқ. Аҳолидан кўчада вақт ўтказишни чеклаш ва муҳофаза ниқобларидан фойдаланиш сўралмоқда

Автоматик мониторинг станциялари маълумотларига кўра, Тошкентда соат 09:00 да PM10 заррачалари 189 мкг/м³ ни ташкил этди, бу эса белгиланган максимал меъёрдан (300 мкг/м³) ошмайди. Аммо PM2,5 кўрсаткичи 143 мкг/м³ га етди, бу эса нормадан 2,4 баробар юқори (ПДК – 60 мкг/м³).

Андижонда вазият янада оғирроқ: соат 10:00 да PM2,5 заррачалари 314 мкг/м³ ни ташкил қилди, бу йиллик ўртача нормадан 8,9 баробар юқори (35 мкг/м³).

Мутахассислар нафас йўллари билан боғлиқ касалликлари бўлганлар, болалар ва кекса авлод аҳолисини кўчада вақт ўтказишни чеклашга, шунингдек, шахсий муҳофаза ниқобларидан фойдаланишга тавсия қилишмоқда.

Аввалроқ Навоийда ҳам ҳаво хавфли даражада ифлослангани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 5-ноябр куни эрталаб соат 7:20 да ҳаво ниҳоятда туманли бўлган, аҳолининг нафас олишида қийинчилик кузатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...