Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Андижон ўртасида замонавий тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади
Жамият

Тошкент ва Андижон ўртасида замонавий тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йил 10 сентябрдан бошлаб Тошкент–Андижон йўналишида ҳаракатланувчи айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 730/729-сонли "Тошкент – Андижон – Тошкент" йўналишидаги амалдаги поезд таркиби ўрнига Хитойнинг замонавий CRRC-Dalian электропоезди фойдаланишга топширилади.

Янги электропоезд Тошкентдан соат 9:20 да жўнаб кетиб, Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтган ҳолда, соат 13:35 да Андижонга етиб боради. Шу тариқа, икки шаҳар ўртасидаги масофани босиб ўтиш вақти 4 соату 15 дақиқани ташкил этади. Поезд 357 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 та эконом-класс вагонидан иборат.

Шунингдек, янги поезднинг йўлга қўйилиши ва қатновларни мақбуллаштириш муносабати билан 9–15 сентябрь кунлари водий йўналишидаги ўнлаб поездларнинг, жумладан, Андижондан Тошкент, Хива, Қўнғирот ва Термизга қатновчи шаҳарлараро ҳамда маҳаллий поездларнинг жўнаш ва келиш вақтлари янгиланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...