Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги темир йўл чипталарининг нархи 20 фоизга арзонлашди
Жамият

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги темир йўл чипталарининг нархи 20 фоизга арзонлашди

487
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Тожикистон “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналиши буйича ҳаракатланаётган поезднинг чипта нархини 20 фоизга арзонлаштиришга келишиб олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тегишли келишувлар “Ўзбекистон темир йўллари” ва "Рохи Охани Тачикистон" компаниялари ўртасидаги музокаралар давомида   тузилган.

“2022 йилнинг 6 сентябридан бошлаб 301/302-сонли “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналиши буйича ҳаракатланаётган поезднинг чипта нархига қўшимча 20 фоизли чегирма ўрнатилади”,- дея қайд этмоқда “Ўзбекистон термир йўллари”.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги поезд шу йилнинг 20 июнидан йўлга қўйилган. У 10 та вагон, хусусан 4 та купе, 5 та плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.

Темир йўл орқали Тошкентдан Душанбегача бўлган масофа 916 километрни ташкил қилади. Поезд 21 соатда манзилга етиб боради.

Поезд душанба куни йўлга чиқиб, сешанба куни соат 13-43да Тошкентга етиб келади. Тошкентдан эса сешанба куни соат 16-15да ҳаракатланишни бошлаб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Плацкарт чипта нархи 340670 сўмни, купе -417040 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...