Загрузка
Загрузка
Тошкент ва вилоятида иссиқхоналарга экологик талаблар асосида ишлашга рухсат берилиши мумкин
Жамият

Тошкент ва вилоятида иссиқхоналарга экологик талаблар асосида ишлашга рухсат берилиши мумкин

22
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Тошкент шаҳри ва вилоятида экологик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иситиш тизимларига ўтган иссиқхоналар фаолиятини давом эттириши мумкин. Атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни меъёрдан ортиқ чиқарадиган ва экологик талабларга жавоб бермайдиган иссиқхоналар фаолиятига қўйилган тақиқ эса сақлаб қолинади.

Миллий экология қўмитаси маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва шамолсизлик шароитида атмосфера инверсияси кузатилиб, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналардан чиқадиган зарарли моддалар бўйича аҳоли шикоятлари кўпайган. Хусусан, Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчилар ҳаво сифати ёмонлашгани ва ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлганидан шикоят қилган.

Иссиқхона хўжаликлари иситиш тизимларини модернизация қилиш, экологик технологияларга ўтиш ва зарарли чиқиндиларни камайтиришга тайёрлигини билдирган. Таклифлар орасида табиий ва суюлтирилган газ, электр, геотермал ва қуёш энергияси, шунингдек, иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқликдан фойдаланиш бор.

Агар бу технологиялардан фойдаланиш имкони бўлмаса, иссиқхоналарда кўмир ёқишга ҳам рухсат бериш таклиф қилинган. Бунинг учун замонавий сертификатланган қозонлар, чиқиндиларни тозалаш ва фильтрлаш тизимлари ўрнатилиши, шунингдек, видеокузатув маълумотлари Миллий экологик мониторинг марказига узатилиши керак.

Миллий экологик мониторинг маркази мутахассислари Хитой технологиялари асосида ишлаб чиқилган иситиш ускунаси ва фильтрлар намунасини 30 сентябрь ва 8 октябрь кунлари синовдан ўтказган. Ўлчовлар чиқиндилар миқдори аҳоли саломатлиги учун белгиланган хавфсиз меъёрларга мос эмаслигини кўрсатган. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилардан фильтр тизимини такомиллаштириш талаб қилинган.

Айни пайтда иссиқхона қозонларидаги фильтрлар учун хавфсиз чиқинди меъёрларини белгилайдиган ҳужжат лойиҳаси тайёрланган. Экологик талабларга ўтишни режалаштираётган хўжаликлар учун субсидиялар ва солиқ имтиёзлари бериш ҳам кўзда тутилган.

Экология қўмитаси таъкидлашича, экологик хавфсиз иситиш тизимлари билан жиҳозланмаган иссиқхоналарнинг пойтахт минтақасида фаолият юритишига қўйилган тақиқ сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхона хўжаликларини Сурхондарё вилоятидаги "Сурхон-Агро" агросаноат зонасига кўчириш режалаштирилган бўлиб, у ерда замонавий инфратузилма ва бошқарув тизими яратилади. Фермерларга ишни давом эттириш учун молиявий кўмак ва имтиёзли шартлар ваъда қилинганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...