Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент вилояти аҳолиси болаларнинг кўз олдида итларни отиб ўлдирган ушлаш хизмати ходимини судга бермоқчи. Улар ёрдам сўраб ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамиятга мурожаат қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Номданак маҳалласининг жамоавий мурожаати 21 сентябрь куни Mehr va Oqibat жамияга юборилган. Фуқаролар ободонлаштириш бошқармаси ходими В. Ли томонидан Нурафшон шаҳрида ҳайвонлар шафқатсиз равишда отиб ўлдирилаётганидан шикоят қилишмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, В.Ли куппа-кундузи одамлар, жумладан, болаларнинг кўз олдида ҳайвонларни отган. Буни кўрган маҳалланинг кўплаб кишилари оғир стрессга учрашган. Аёвсиз отишма уларнинг юрак хуружлари ва қон босимининг ошишига сабаб бўлган.
В. Ли 2020 йилнинг 25 августида Нурафшон шаҳар маъмурий судининг қарори билан "Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш" моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган ва жарима тўлаган, дея хабар бермоқда Mehr va Oqibat жамияти. Бу воқеадан сал кам бир ойдан ўтгач, ушлаш хизмати ходими яна республика қонунчилигини бузмоқда.
Зооҳимоячиларнинг таъкидлашича, улар бу воқеани назорат қилиб, жиноятчини максимал жазога тортиш учун ишни судга оширишмоқчи.
"Бу кичик мисол соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарликни ошириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди", - деб маълум қилмоқда Mehr va Oqibat ва тегишли қонун лойиҳаси ҳамда жамиятнинг таклифлари Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилаётганини эслатиб ўтди.
Изоҳлар мавжуд емас