Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1 июлдан Тошкент вилоятида аҳоли учун совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифлари оширилиши режалаштирилмоқда.
26 май куни халқ депутатлари Кенгаши "Тошкент вилояти сув таъминоти," "Чимён-Чорбоғ" ва "Мусаффо Оби-Ҳаёт" сув таъминоти ташкилотлари томонидан тайёрланган янги нархлар билан қарор лойиҳасини маъқуллади. Аҳоли учун сув тарифларининг ўсиши ўртача 27 фоиздан 36 фоизгача, канализация тўлови эса етказиб берувчига қараб 30 фоиздан 3,8 бараваргача ошади.
Энди янги тарифлар тўғрисидаги ҳужжат Тошкент вилояти ҳокимига тасдиқлаш учун юборилади, шундан сўнг ўзгартиришлар кучга киради.
Тарифлар қандай ўзгаришини бу ерда кўришингиз мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас