Тошкент вилоятининг  бешта йирик шаҳрида  мажбурий “ўзини яккалаш” режими жорий этилмоқда
Жамият

Тошкент вилоятининг бешта йирик шаҳрида мажбурий “ўзини яккалаш” режими жорий этилмоқда

1831

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 14 апрель куни Тошкент вилоятининг бешта йирик шаҳрида мажбурий “ўзини яккалаш” режими жорий этилмоқда. Бу ҳақида коронавирус билан курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Комиссия қарорида қайд этилишича: “Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Ангрен шаҳарларига ҳам қўлланилади".

Бу нимани англатади?

- Стикери бўлган ёки усиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлганлардан ташқари, шахсий транспорт воситаларида ҳаракатланишни таъқиқлаш;

- Сабабсиз велосипед ёки скутерда ҳаракатланишни таъқиқлаш;

- Итларни сайр қилдириш кунига бир марта ва уйдан 100 метр узоқликда амалга оширилиши керак;

- 65 ёшдан ошган фуқароларга уйларини тарк этиш таъқиқланади, уларнинг уйлари яқинида жойлашган озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориш бундан мустасно;

- бошқалар ҳам бевосита фақат яқинда жойлашган озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориш учун уйларидан чиқишлари мумкин;

- кўчаларда ҳаракатланаётганда, шунингдек, савдо объектлари ва бошқа жойларга ташриф буюрганда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

- барча йирик дўконлар ва бозорлар пирометр ҳамда антисептиклар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу объектларга ташриф буюрган ҳар-бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Агар ҳарорат 37 даражадан юқори бўлса, ушбу объектларга кириш таъқиқланади. Бундай фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×