Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятининг бир  қатор туман  ва шаҳарлари  “қизил” ҳудудга ўтказилди. Уларда  шахсий автомобилларда фақат эрталаб  ва кечқурун ҳаракатланиш мумкин
Жамият

Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарлари “қизил” ҳудудга ўтказилди. Уларда шахсий автомобилларда фақат эрталаб ва кечқурун ҳаракатланиш мумкин

2037
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 26 майдан бошлаб Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарлари қизил ҳудудга ўтказилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Қизил” ҳудудга Бекобод, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, шунингдек Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туманлари киритилди.

"Қизил" зонада транспорт воситаларининг махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиши фуқароларнинг ишга бориб-келиши, дори-дармон, озиқ-овқат учун куннинг маълум вақтларида (эрталаб соат 07.00 дан 10.00 гача, кечқурун 17.00 дан 20.00 гача) рухсат берилган.

"Сариқ" ҳудудга Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари, шунингдек, Бекобод, Куйчирчик, Чиноз, Ўртачирчиқ туманлари киритилди.

"Сариқ" ҳудудда машиналарнинг стикерсиз ҳаракатланишига эрталаб соат 6 дан кеч соат 10гача рухсат берилади. Бироқ, транспорт воситасида бўлганлар сони 4 кишидан ошмаслиги керак.

Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, шунингдек Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ ва Пскент туманлари яшил ҳудудда қолди.

Юқтириш хавфининг "яшил" ҳудудида исталган вақтда махсус рухсатнома (стикер)сиз транспорт воситаларида ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...