Загрузка
Загрузка
Тошкент яқинида 10 минг кишига  мўлжалланган  карантин зонаси қурилмоқда. Видео
Жамият

Тошкент яқинида 10 минг кишига мўлжалланган карантин зонаси қурилмоқда. Видео

2813
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 10 минг кишига мўлжалланган карантин зонасининг қурилиши якунланмоқда.

Янги зона модулли бўлади - уларда одамлар собиқ ТАПОиЧ ҳудудида тайёрланаётган контейнерларда яшайдилар.

Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича: "Контейнер тайёрлаш жараёнига 2300 киши жалб этилган бўлиб, битта контейнерга ўртача 6-7 соат вақт сарфланади. Ҳар бир контейнер уч кишига мўлжалланган, айни пайтда 1600 дона контейнерларнинг биринчи партияси жўнатишга тайёр".

Контейнерларнинг том қисмига махсус изоляцион материал жойлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида кондиционер орқали ичкарида зарур микроиқлим яратилади. Шунингдек, уларнинг ҳар-бирида ҳожатхона, душ ва кондиционер мавжуд. Контейнерлар фойдаланиш учун тўлиқ тайёр ҳолда жўнатилади, фақат телевизорлар жойида ўрнатилади.

Шуниси муҳимки, контейнерлар коронавирус инфекцияси устидан ғалаба қозонилгандан кейин ҳам турли мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган тарзда ишлаб чиқарилмоқда.

Албатта, санитария қоидаларига ҳам риоя этилган: кириш жойида ҳар бир автомобиль иккита махсус машина билан дезинфекцияланади ва ишчилар тепловизор билан текширилади ҳамда барча гигиена воситалари билан таъминланади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...