Загрузка
Загрузка
Тошкентда 100 та ҳожатхона учун жой қидиришга 140 миллион сўм ажратилмоқда
Жамият

Тошкентда 100 та ҳожатхона учун жой қидиришга 140 миллион сўм ажратилмоқда

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкентда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун 100 та замонавий санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш режалаштирилмоқда. Уларнинг жойлашувини аниқлаш ва топографик ишлар учун шаҳар жамғармасидан 140,4 миллион сўм ажратилади.

Тегишли қарор Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан имзоланган. Ҳужжатга кўра, маблағлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти"га ажратилиши белгиланган.

Топографик ишлар 100 та санитария шохобчасини пойтахтнинг марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар ҳамда аҳоли гавжум бўладиган бошқа ҳудудларда жойлаштириш учун амалга оширилади.

Мазкур харажатлар Президентнинг 2026 йил 27 июлдаги "Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–279-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасидан аввал ҳам шаҳарни ободонлаштириш билан боғлиқ йирик харажатлар амалга оширилган. Жумладан, Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 3,4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...